Илмий ишлар

Кафедра томонидан 2018-2019 ўқув йилида давлат буюртмаси бўйича “Сув хўжалиги ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ишини юритиш ва ҳужжатлар айланишини такомиллаштириш” мавзуида (умумий қиймати 25 млн. сўм) илмий тадқиқот иши олиб борилмоқда. ИТИ мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш режаси, қайднома, иш дастури ва йиллик календар режалари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан илмий тадқиқот натижалари бўйича 40 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди, ИТИ бўйича жорий ҳисобот тайёрланиб ҳимоя қилинди.